Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 20-март 18:43

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Паркентлик йигит рашк туфайли севган қизини 22 марта пичоқлади (видео)

. Қўшилган вақти: 15.02.2019, 12:15
. Кўрилди: . 240


Паркентлик йигит рашк туфайли севган қизини 22 марта пичоқлади (видео)


Паркентнинг Сўқоқ қишлоғида яшовчи Дилшод Н. ўзи кўнгил қўйгани Дилсора Р.нинг бошқа йигитга унаштирилиши ортидан қизни ва унинг бўлажак турмуш ўртоғини пичоқлади. Қиз вафот этган. Дилшод Н.га нисбатан эса Ўзбекистон жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши очилган.

«Севимли» каналининг «Замон» кўрсатувида айтилишича, йигит қизга ошхона пичоғи билан 22 марта зарба берган. Қизнинг бўлажак турмуш ўртоғи ҳам жиддий жароҳат олган.

Судланувчининг отаси Зиёдулло Улуғбоевнинг айтишича, унинг ўғли қиз билан 6-7 йилдан бери яқин алоқада бўлиб, гаплашиб юрган, лекин 5-6 марта марҳуманинг уйига совчиликка бориб рад жавобини олишган. Марҳуманинг опаси Нилуфар Ҳасанбоеванинг таъкидлашича «йигитнинг ахлоқсизлиги учун» унга рад жавоби берилган.

Суд ҳукми билан айбланувчи 21 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталиши белгиланди.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика