Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 17-ноябр 17:01

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Тасодифми? Обид Асомов энг сўнгги интервьюсида ўлим ҳақида гапирган

. Қўшилган вақти: 15.12.2018, 12:01
. Кўрилди: . 1509


Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни 55 ёшида вафот этди

Аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни 55 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Обид Асомов сўнгги бор “Sevimli” телеканалининг "Эслаб-эслаб" номли дастурида иштирок этган эди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов ижодига бағишланган дастур ўтган ҳафтанинг якшанба куни, 9 декабрда эфирга узатилди. 10 декабрь куни Обид Асомов оғир юрак хуружи билан шифохонага ётқизилди.

Тасодифни қарангки, Обид Асомов ушбу кўрсатувда қизиқчиларнинг камайиб бораётгани, кўплаб халқ севган сўз усталари оламдан ўтиб кетаётгани ҳақида гапирган. Бунга мисол тариқасида акаси Собит Асомовни ва Ҳожибой Тожибоевни келтирган. Қолаверса, Мирзабек Холмедов ҳақида бир вақтларда тарқалган шум хабарларни ёдга олиб, ҳазиллар қилган. 

1963 йил йилнинг 22 октябрь куни Тошкентда туғилган Обид Асомов нафақат сўз устаси, балки қўли гул рассом ҳам эди. У собиқ Театр ва рассомчилик институтини тамомлаганди. Кўплаб фильмлар, мультфильмларни овозлаштириш жараёнида иштирок этди. Тамошабинлар у овоз берган "Фонтомас" фильмини ўзгача завқ билан кўради. У суратга тушган фильмлар эса аллақачон миллий киномиз "олтин фонд"идан жой олиб бўлган. 

Обид Асомов ҳақида гап кетганда, кўплардан чин маънода яхши инсон эди деган гапни эшитасиз. Бояқиш ҳақиқатан ҳам яхши инсон эди. Бир неча йиллик тақиқдан чиқиб, 2017 йилда катта танаффусдан кейинги илк концертини тақдим этганди. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  қарорларига мувофиқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК директорлигига тайинланган эди.

Қолаверса, "Миллий" телеканалининг "Кулиш шарт" кўрсатувига муаллифлик қилиб келаётганди.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика