Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 13-декабр 05:28

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Калашников аниқ нишонга олувчи камикадзе-дрон яратди (видео)

. Қўшилган вақти: 25.02.2019, 09:00
. Кўрилди: . 498


Калашников аниқ нишонга олувчи камикадзе-дрон яратди (видео)


“Калашников” концерни томонидан яратилган янги камикадзе-дрони қуролланишда революцияга олиб келиши мумкин, деб ёзади Спутник нашри.
Калашников томонидан бир вақтлар яратилган афсонавий АК-47 автомати дунёни ўзгартириб юборган эди. Энди бўлса Калашников мураккаб технологияларни соддалаштириб, ўта аниқ зарба берувчи ва бир вақтнинг ўзида ўта арзон ва оддий дрон яратди”, - деб ёзади Вашингтон пост.

Америкалик журналистлар “Калашников” концерни томонидан ишлаб чиқарилган ушбу “КУБ-БЛА” (KUB-UAV) дрони билан Абу Дабида бўлиб ўтган қурол-яроғ кўргазмасида танишишга муваффақ бўлишган.
Концерн сайтида хабар қилинишига кўра “КУБ-БЛА” – бу кичик ва арзон “ракета” вазифасини ўташи мумкин. У 3 килограммгача бўлган портловчи моддаларни 60 км масофага “етказиб бериши” мумкин. Нишон координаталарга мувофиқ ёки спутник фотосуратига асосан белгиланиши мумкин.

Камикадзе-дронни учириш ва бошқариш жуда оддий. У 5 км баландликда ёки ер юзига яқин учиши мумкин. Максимал тезлиги соатига 130 км. Калашников концерни хабарига кўра “КУБ-БЛА” номли ушбу дрон айни дамда барча синовлардан ўтган.
Қуйидаги ҳавола орқали мазкур дроннинг ҳаракатланиши акс этган лавҳани кўришингиз мумкин: ВИДЕО






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика