Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 15-сентябр 15:20

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Сталиннинг блокноти 50 минг долларга сотилди

. Қўшилган вақти: 15.12.2018, 13:07
. Кўрилди: . 474


1950 йилда нашр этилган телефон китоби Сталиннинг энг яқин ҳамкори Николай Шверникда сақланган.

Сталинга тегишли бўлган собиқ иттифоқ ҳукумати автомат телефон станциялари абонентларининг рўйхатидан иборат китоб кеча, 13 декабрь куни сотилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
 
1950 йилда нашр этилган телефон китоби Иосиф Сталиннинг энг яқин ҳамкори Николай Шверникда сақланган.  Унда Сталин ва Лаврентий Берияга тегишли юқори даражадаги иш ва дам олиш хоналаридан тортиб, сиёсий бюролар ва ёрдамчиларининг рақамларигача мавжуд.
 
Аукционнинг бошланғич нархи 30 минг рубльни ташкил этган бўлса ҳам, аукцион охирида китоб уч миллион рубль (50 минг долларга яқин)га сотилди.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика