Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 26-июн 01:04

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Хитойда дунёдаги энг тез ишловчи смартфон ишлаб чиқарилди (фото, видео)

. Қўшилган вақти: 07.03.2019, 13:00
. Кўрилди: . 294


Хитойда дунёдаги энг тез ишловчи смартфон ишлаб чиқарилди (фото, видео)


Iqoo суббрендига эгалик қилувчи Vivo компанияси сотувга Iqoo Monster деб номланган янги смартфонни чиқарди. Бу смартфон мобил қурилмалар унумдорлигини баҳоловчи AnTuTu сайтида рекорд миқдордаги 407 минг балл тўплади.

Қурилма AnTuTu’нинг 1-ўринни Xiaomi Mi9 эгаллаган февралдаги рейтингига киритилмаган, чунки у март ойида анонс қилинган. Кўринишича, янги қурилма март ойида рўйхатга етакчилик қилади.

Фото: Richard Lai/Engadget
Iqoo Monster смартфони Snapdragon 855 процессорида ишлаб, максимал версиясида 12 Гб тезкор хотира ва 256 Гб ички хотирага эга, NFC чипи ва 4000 мА-соатлик аккумулятор, 6,41 дюймли экран билан жиҳозланган.

Смартфон дизайнидаги ўзига хос жиҳати орқа томони бўйлаб кетган ёруғлик-диодли чизиғи ҳисобланади.

Фото: Richard Lai/Engadget
Маълум қилинишича, смартфон тезкор қувватлагич эвазига 45 дақиқада тўлиқ қувватланиши мумкин. Смартфоннинг учланган камераси суратга олиш сифати 13 Мпни ташкил қилади.

Қурилманинг энг минимал кўрсаткичларга эга версияси нархи Хитойда 2999 юанни (455 доллар атрофида) ташкил қилади. Энг максимал версиясига эса 4299 юан (650 доллар) тўлашга тўғри келади.








Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика