Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 19-август 17:22

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Японлар ўғрини ҳали ўғирлик содир этмай туриб таний оладиган сунъий интеллект яратишди

. Қўшилган вақти: 10.03.2019, 08:45
. Кўрилди: . 267


Японлар ўғрини ҳали ўғирлик содир этмай туриб таний оладиган сунъий интеллект яратишди


Бу дастурни Япония олимлари «VaakEye» деб номлашди. Бу аслида алоҳида сунъий интеллект ҳисобланади. Унинг вазифаси савдо марказлари, супермаркетлар, гипермаркетларда ўғирлик содир этиши мумкин бўлган ўғрининг кимлигини кузатув камералари орқали аниқлаб, сотувчи ёки дўконлар эгаларига шу ҳақда хабар беришдан иборат.

Демак, алоҳида шахснинг аслида ўғри экани, нияти ёмонлиги аниқлангач, мутасаддилар уни дўкондан ҳайдаб чиқаришади. Тўғри, ҳали ўғирлик содир этмаган одамни жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди. Шунга яраша дўкондорлар навбатдаги кўнгилсизликнинг олдини олишади.

Сунъий интеллект тест синовлари давомида Токио савдо марказларида етти нафар ўғрини олдиндан аниқлаб, моддий йўқотишлар, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга улгурди.

Манба: Hordiq.uz






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика