Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 22-август 07:51

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Юлдуз Турдиева илк альбомини тақдим этди (фото)

. Қўшилган вақти: 11.03.2019, 18:45
. Кўрилди: . 282


Юлдуз Турдиева илк альбомини тақдим этди (фото)


Radisson Blu Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтган тақдимот маросимида Озодбек Назарбеков, Равшан Комилов, Гулсанам Мамазоитова, Насиба Абдуллаева, Умидахон, Дилсўз, Зиёда, Райҳон, Озода Нурсаидова, Муниса Ризаева ва яна кўплаб юлдузларни кўриш мумкин эди.


Хонанда саҳнада ўзига хос миллий кўринишларда намоён бўлди. Унинг эгнидаги бежирим қора либос Акбаршоҳ томонидан яратилган бўлса, аксессуарлари Дилдора Қосимовага, чопон эса, Ирода Агзамхўжага тегишли.

Бу онларни нафақат мухлислар, балки шахсан ўзим ҳам неча йиллардан бери ниятлар ила кутиб келдим. Шу сабабдан «Кутганингиз» деб номлашга қарор қилдик. Унга турли йўналишлардаги 14та қўшиғимни киритганмиз. Алъбомнинг асосий қисмини янги тароналар ташкил қилган. Яъни 3 та қўшиқдан ташқари барчаси янги тароналардир.

Хонанда мазкур альбомни яратишда бастакорлар Абдуҳошим Исмоилов, Жасур Бадалбаев, Дилшод Ахмадшо, Иқбол Муҳаммад билан ҳамкорлик қилган. Шунингдек, альбомдан Озарбайжон «Муган» фестивали ғолиби Комила Набиева билан бирга ижро этилган «Сор галин» номли тарона ҳам ўрин олган.

Хонанда тақдимот давомида мухлислари учун жонли ижрода бир нечта тароналарни ижро этди. Қўшиқлар алъбомдан йироқ бўлиб, мухлислар хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолатда тановорлар, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Санъатдан бахтини топганлар» номли таронаси, бухоро мавригилари, Ҳофиз Шерозий ғазали билан «Самарқанду Бухоро» куйга солиниб ижро этилди.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика