Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 15-сентябр 15:03

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Обид Асомов оғир юрак хуружи билан шифохонага ётқизилди

. Қўшилган вақти: 15.12.2018, 13:07
. Кўрилди: . 441


Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов оғир юрак хуружи билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг ишончли манбаси хабар бермоқда. 

Аниқлашимизча, қизиқчи Обид Асомов кеча, 10 декабрь куни оғир юрак хуружини бошдан кечириб, пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тезкор чоралар сабаб Асомовнинг аҳволи яхшиланган. Айни дамда беморнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда. Бироқ у ҳамон Жонлантириш бўлимида қолмоқда. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  қарорларига мувофиқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК директорлигига тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Обид Асомов 1963 йилнинг 22 октябрь куни Тошкентда таваллуд топган. 

QALAMPIR.UZ сайти таҳририяти аъзолари номидан Обид Асомовга мустаҳкам соғлик тилаймиз.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика