Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 19-октябр 22:21

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Samsung букланувчан смартфон-браслет тайёрламоқда (фото)

. Қўшилган вақти: 14.03.2019, 06:15
. Кўрилди: . 300


Samsung букланувчан смартфон-браслет тайёрламоқда (фото)


Фото: «Hi-tech.mail.ru»
Samsung яқин кунларда турли шаклдаги бир неча букланувчан смартфонлар ишлаб чиқаради, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Афтидан, планшетга айланувчи гаджетлардан ташқари яна бир ажойиб қурилма яратилади.
Янги патентга кўра, Samsung браслет ёки ақлли соатга айланиши мумкин бўлган смартфон устида ишламоқда.

Қурилма текис турган ҳолатда дисплейи узайтирилган Sony Хperia 1’га ўхшайди. Датчиклар етарлича кенг бўлган панелнинг юқори ва пастки қисмида жойлаштирилади. Смартфон очиқ ҳолатда текис туриши учун орқа панелда жойлашган махсус қулфдан фойдаланилади. У кўрсаткич бармоқ билан ёпилади.

Смартфон орқа ва олд томондан иккита камера билан жиҳозланган. LetsGoDigital журнали томонидан маълум қилинган патентга кўра, смартфон букланувчанлигини таъминловчи ошиқ-мошиқлар кўпгина эластик сегментлардан ташкил топган бўлиб, улар қурилманинг чидамлилиги ва фойдаланишда қулай бўлишини таъминлайди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Фото: «Hi-tech.mail.ru»






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика