Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 16-декабр 07:10

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Motorola Razr смартфонининг хусусиятлари маълум қилинди (фото)

. Қўшилган вақти: 14.03.2019, 13:45
. Кўрилди: . 405


Motorola Razr смартфонининг хусусиятлари маълум қилинди (фото)


Фото: Mobidevices.ru
Motorola компанияси анча вақтдан бери буклама-смартфон ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилганди. Аниқланишича, Motorola’нинг янги буклама-смартфони бошқа букланувчан смартфонлардан фарқ қилади, деб ёзади «Дарё» нашри.

Тафсифларга кўра, у эски буклама-смартфонни эслатади. Фақат клавиатурали пастки қисми ўрнида вертикал букланувчи яхлит катта экран бўлади.
Нашрининг ёзишича, янги смартфон дизайни аввалгисидан тубдан фарқ қилади.

Янги Razr смартфони 2142×876 пикселли 6,2 дюймли дисплейга эга бўлади. Смартфон корпусида яна бир кичик дисплей жойлашиб, унда смартфон ёпиқ турганда билдиришномалар ва қўнғироқлар кўринади.

Фото: Mobidevices.ru
Motorola Razr уч хил рангда чиқарилиши кутилмоқда: оқ, қора ва тилла.

Ушбу смартфон Snapdragon 710 процессорида ишлайди ва у тўрт ёки саккиз гигабайт оператив хотирага эга бўлади. Доимий хотира эса моделидан келиб чиққан ҳолда 64 ёки 128 гигабайтли бўлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Motorola Razr буклама-смартфонининг нархи 1500 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика