Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 26-июн 01:03

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

“Пакана” лақабли наркобарон Лоэра Мексиканинг собиқ президентини судга берди

. Қўшилган вақти: 14.03.2019, 15:15
. Кўрилди: . 222


“Пакана” лақабли наркобарон Лоэра Мексиканинг собиқ президентини судга берди


“Пакана” лақабли мексикалик наркобарон Хоакин Гусман Лоэра Мексика бош прокуратурасига унинг АҚШга топширилиши билан боғлиқ процессуал қонунбузарликлар бўйича мамлакатнинг собиқ президенти Энрике Пенье Ньето устидан судга шикоят қилди. Бу ҳақда Лоэранинг адвокати Хосе Луис Меса маълум қилди.

Лоэра 2016 йил бошида Пенья Ньето президентлиги вақтида қўлга олинган, бир йилдан кейин эса АҚШга топширилган. Бу ерда унга бир нечта штат томонидан АҚШга кокаин етказиш, қуролга ноқонуний эгалик қилиш ва қотилликларни ташкиллаштириш бўйича айбловлар қўйилган. Яқинда Нью-Йорк суди Лоэрани унга қўйилган барча 10 та айблов бўйича айбдор деб топган. Унга бу айбловлар бўйича умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Лоэра адвокатининг айтишича, наркобарон Мексика билан чегарадош бўлган Калифорния ёки Техасга етказилиши керак эди, бироқ у Нью-Йоркка етказилган. Бу эса Мексика ва АҚШ ўртасидаги экстрадиция ҳақидаги келишувга зид ҳисобланади. Бундан ташқари, экстрадиция олдидан Лоэрани 8 та жиноят бўйича Мексика судлари томонидан судланиши кераклиги ҳақидаги бандга амал қилинмаган.

Меса Мексиканинг амалдаги президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадорга Лоэранинг оиласига кўрсатишга ваъда қилган кўмаги учун миннатдорлик билдирган. Лопес Обрадор февраль охирида наркобароннинг яқинларига у билан кўришиш учун АҚШга гуманитар визалар олишда ёрдам беришга ваъда берган.

“Пакана” биринчи марта 1993 йилда Гватемалада ушланиб, Мексикага топширилган ҳамда 20 йиллик қамоқ жазосига тортилган. Бироқ у 2001 йилда қатъий тартибдаги турмадан қочишга муваффақ бўлган. Шундан кейин у Интерпол бўйича қидирувга берилган. Жумладан, АҚШ унинг “боши”га 5 млн доллар ваъда қилган. Наркобарон 2014 йилда яна қўлга олинган, бироқ бир йил ўтгач қамоқдан 1,5 кмлик туннел қазиб қочишга муваффақ бўлган. Жиноятчи учинчи марта 2016 йилда қўлга олиниб, бир йилдан кейин АҚШга топширилган.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика