Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 19-октябр 22:18

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Ўзбекистон МТЖ Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин​

. Қўшилган вақти: 14.03.2019, 23:30
. Кўрилди: . 390


Ўзбекистон МТЖ Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин​


Ўзбекистон миллий жамоаси ёзда Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Бу ҳақида таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифаси орқали маълумот бериб ўтди.

Қирғизистон футбол федерацияси вице-президенти Дастан Конокбаев оммавий ахборот воситаларидан бирига берган интевьюсида июнь ойида Қирғизистон ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан миллий жамоанинг июнь ойидаги ФИФА кунлари учун режаси маълум қилинмаган.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика