Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 19-август 17:11

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Россия ўзбекистонликлар ҳисобига ўз аҳолисини кўпайтирмоқчи

. Қўшилган вақти: 15.03.2019, 06:15
. Кўрилди: . 669


Россия ўзбекистонликлар ҳисобига ўз аҳолисини кўпайтирмоқчи


Россия ҳукумати қўшни мамлакатлар фуқаролари ҳисобига ўз худудлари аҳолисини кўпайтириш тизимини яратмоқда. Мақсад улкан: "янги россияликлар" ададини 5-10 миллион кишига етказиш. Бу ҳақида Россиядаги "Коммерсант" нашри хабар бериб ўтди.

Донор мамлакатлар сифатида эса рус тилида мулоқот қиладиган аҳоли мавжуд бўлган Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Молдавия кўрилмоқда. Айни вақтда тизимни ташкил этиш ишлари якунига етган. Унга кўра миграция сиёсатининг янги концепциясини 2019-2025 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган. Владимир Путиннинг 6 март санасида концепцияни амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш ҳақида кўрсатмаси бу борада охирги қадам бўлди.

Ишчи гуруҳ 24 кишидан иборат бўлиб, унга турли вазирлик ва идоралар ходимлари, Госдума депутатлари кирган. Президент администрациясидаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси раҳбари Максим Травников ишчи гуруҳни бошқаради.

Миграция масаласига катта эътибор қаратишни Владимир Путин талаб қилмоқда. У охирги вақтларда Россиядаги демографик инқироз ҳақида кўп гапирмоқда. Путин охирги марта федерал йиғилиш вақтида бу мавзуда гап очган ва Россия оғир демографик жараённи бошидан ўтказаётгани, туғилиш камайиб кетаётгани ҳақида гапириб, вазиятга кўникиб қолмасдан, қийинчиликларни енгиб ўтиш лозимлигини таъкидлаган эди.

Яқинда Россияда "Фуқаролик ҳақида" қонунга ўзгариш киритилиши кутилмоқда. Унга кўра РФ фуқаролигини олишни истаганлардан яшаш жойидан рўйхатдан ўтиш талаби олиб ташланиши кўзда тутилган. Шунингдек Украина фуқаролигидан Россия фуқаролигига ўтганларга давлат идораларида, хусусан Ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларида ишлашга рухсат берилиши кутилмоқда.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика