Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 19-август 17:13

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Ҳиндистонлик тадбиркор соч эктиргани сабаб вафот этди

. Қўшилган вақти: 15.03.2019, 10:30
. Кўрилди: . 309


Ҳиндистонлик тадбиркор соч эктиргани сабаб вафот этди


Фото: Reuters
Ҳиндистонлик тадбиркор соч кўчириб ўтказиш операциясидан кейин вафот этди. Бу ҳақда Times of India'га таяниб "Дарё" хабар берди.

Логистика компанияси хўжайини 43 ёшли Шраван Кумар Чаудхари Мумбайдаги пластик операцияга ихтисослашган хусусий клиникалардан бирига 8 март куни оиласидан яширинча мурожаат қилган.

Эркак 500 минг рупия эвазига (72 доллар) бир вақтнинг ўзида 9250 соч толасини кўчириб ўтказишни сўраган. Қоидага кўра, операция давомида 3 мингдан ортиқ соч толасини ўтказиш мумкин эмас. Пластик жарроҳ фақат 3,7 минг соч толасини кўчириб ўтказишга рози бўлган. Операция 12 соат давом этган. Қоидага кўра, операция узоғи билан 6—8 соат давом этиши керак.

Жарроҳлик амалиётидан сўнг эркакда оғир аллергик реакция — анафилактик шок бошланган. Бўғила бошлаган тадбиркор касалхонага ётқизилган. Бир неча органлари ишдан чиққач, тадбиркор эртаси куни орган етишмовчилигидан вафот этган.

Клиниканинг бош шифокори Викас Халвай операциядан олдин Чаудхари барча текширувлардан ўтганини тасдиқлаган. Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Ҳиндистон пластик жарроҳлар уюшмаси вакили нафас олиш билан боғлиқ муаммони «соч толаларини кўчириб ўтказишдан сўнг юзага келадиган ноёб ҳолат» деб атаган. У, шунингдек, бемор камида бир сутка шифокор назоратида бўлиши кераклигини қўшиб қўйган.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика