Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 19-октябр 22:45

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Ўзбекистонда “Йил одами” деб Дубай Амири эълон қилинди

. Қўшилган вақти: 15.03.2019, 16:15
. Кўрилди: . 660


Ўзбекистонда “Йил одами” деб Дубай Амири эълон қилинди


15 март — Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан бугун Тошкент шаҳридаги “City Palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Йил одами” мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилди.

— Ўзбекистон тарихида илк маротаба жамоат ташкилоти “Йил одами”ни эътироф этмоқда, бу эса мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлайди, — деди жамоатчилик комиссияси ҳайъат раиси А. Кўчимов.
— Федерация ҳайъати Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийларини халқаро миқёсда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги хизматлари учун 2018 йилнинг “Йил одами” соврини билан тақдирлашга қарор қилди.

Чунки 50 йиллик давлат бошқаруви тажрибасига эга, “Замонавий Дубай меъмори” дея эътироф этилган Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийлари 13 йилдан бери Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими лавозимларида фаолият юритиб келади. Оламшумул лойиҳалар амалга оширилмоқдаки, бугун Дубай шаҳри ҳар томонлама ривожланган мамлакатлар қаторига киради. Қисқа вақт мобайнида мамлакат ҳар томонлама гуллаб-яшнади, дунёдаги энг йирик молия марказлари қаторига қўшилди.

Шундан сўнг Дубай Амирининг расмий вакилига Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийлари мукофотланган “Йил одами” нишони ва сертификати топширилди.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика