Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 22-август 08:51

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда яна пастлади

. Қўшилган вақти: 18.04.2019, 06:52
. Кўрилди: . 288


Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда яна пастлади

Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2019 йил март ойи якунлари бўйича жаҳонда мобил ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистоннинг позициялари янада ёмонлашди:
- мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича бир позицияни йўқотди ва 9,49 Мбит/с. тезлик билан 127-ўринни эгаллади;
- симли интернет тезлиги бўйича 11,81 Мбит/с. тезлик билан 178 давлат орасида 131-ўриндан жой олди.

Норвегия (67,54 Мбит/с.) мобил интернет тезлиги, Сингапур (199,62 Мбит/с.) симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаган.
Speedtest сервисдан ўз уланиши тезлигини текширишда фойдаланувчи шахслардан олинган маълумотлар асосида тезликни ҳисоблаб чиқаради ҳамда рейтингни шакллантиради.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика