Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 22-август 08:40

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Бош прокуратура: Аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога жиноят иши очилмайди

. Қўшилган вақти: 18.04.2019, 06:55
. Кўрилди: . 378


Бош прокуратура: Аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога жиноят иши очилмайди

Бош прокуратура Lacetti машинасида фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, видеога олиб, уни интернетда тарқатиб юборган фуқаро Ш.Б.га нисбатан жиноят ишини қўзғамаслигини маълум қилган. Бу ҳақда «Дарё» нашрига Бош прокуратура матбуот хизмати қилган.

Аниқланишича, фуқаро Ш.Б. 2018 йилнинг сентябрь ойида ўзига тегишли бўлган машинада фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, ушбу ҳолатни видеога олиб, уни интернетда тарқатганлиги ҳолати юзасидан Боғот туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси билдиргисига асосан туман терговга қадар текшириш ўтказилиб, шу йилнинг 23 февралида Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди ва 325-моддаларига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Тергов иши жиноят Ш.Б. томонидан содир қилинганлиги аниқланган бўлса-да, фуқаро С.С. унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, у билан 2017 йилдан буён яқин муносабатда бўлиб келаётганлиги сабабли жавобгарликка тортиш учун мурожаат қилмай, туман ИИБ бошлиғи номига текшириш ҳаракатларини тўхтатишни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан юқоридаги ҳолат бўйича Боғот туман ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганилмоқда.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика