Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 22-август 07:54

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Хонанда Нилуфар Усмонова ўз исмини нима учун ўзгартирди?

. Қўшилган вақти: 06.05.2019, 15:10
. Кўрилди: . 249


Хонанда Нилуфар Усмонова ўз исмини нима учун ўзгартирди?

Нилуфар Усмонова 5 йил аввал исмини ўзгартирганини маълум қилди. У бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

«Демак танишамиз! Менинг исмим Аиша! Ассалому алайкум, мен бу сиз билган Нилуфар Усмонова, аммо 5 йилдан буён мен Аишаман.

Авваламбор, Алҳамдулиллаҳ, муслимаман. Биласизми мен исмимнинг ҳам муслималарга хос бўлишини жуда ҳам хоҳлардим. Қолаверса, бу исм менга жудаям ёқиб қолган. Мен исм эгаси Аиша онамизга ҳавас қилиб, азон айттириб бу исмни қўйдим.

Бу шахсий ҳаётимдан сизларга ваъда қилган энг асосий маълумотлардан биридир», — деб ёзади Нилуфар Усмонова.

Нилуфар Усмонованинг ёзишича, Аиша - энг машҳур мусулмон аёл исмларидан бири бўлиб, араб тилидан таржима қилганда «Барҳаёт», «Яшовчи», «Яшаш» маъноларини берибгина қолмай, пайғамбар Муҳаммад С.А.В нинг рафиқаларидир.

«Аиша онамиз қўли очиқ, жуда сахий эдилар. Улар қисқа умр кўрган бўлсалар-да Пайғамбаримиз билан жуда бахтли, осуда ва меҳр- муҳаббатга тўла ҳаёт кечирганлар», — деб ёзади Нилуфар Усмонова.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика