Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 22-август 08:53

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Гвардиола мураббий сифатида ўзи дуч келган иккита энг кучли рақибни айтди

. Қўшилган вақти: 06.05.2019, 15:44
. Кўрилди: . 204


Гвардиола мураббий сифатида ўзи дуч келган иккита энг кучли рақибни айтди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти мобайнида ўзи дуч келган иккита энг яхши рақиб жамоа ҳақида гапириб ўтди.

«Карьерам давомида жамоаларимни жуда кучли клубларга қарши бошлаб тушганман. Лекин улардан иккитаси қолган ҳаммасидан ажралиб туради. Бу – Луис Энрике мураббийлигидаги, ҳужум чизиғида Неймар, Месси ва Суарес бўлган «Барселона» ҳамда ҳозирги «Ливерпуль», – деган Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» АПЛ чемпионлиги учун «Ливерпуль» билан баҳслашмоқда. Жамоа бугун 37-турнинг сўнгги ўйинида «Лестер»га қарши майдонга тушади. Манчестердаги учрашув старти Тошкент вақти билан соат 00:00га тўғри келади.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика