Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 26-июн 01:01

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Манба: Салоҳ «Барселона»га қарши ўйинда «Ливерпуль»га ёрдам беролмайди

. Қўшилган вақти: 06.05.2019, 15:47
. Кўрилди: . 147


Манба: Салоҳ «Барселона»га қарши ўйинда «Ливерпуль»га ёрдам беролмайди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳамад Салоҳ Чемпионлар лигасининг яримфиналида «Барселона»га қарши кечадиган жавоб учрашувида иштирок этолмайди. Бу ҳақда Мисрдаги Yallakora манбаси хабар тарқатган.

Футболчи Англия чемпионатининг 37-турида «Ньюкасл»га қарши ўйин (3:2) вақтида жароҳатланганди. 68-дақиқада мисрлик ҳужумчи «қарғалар» дарвозабони Мартин Дубравка билан тўқнашган ва бошидан жароҳат олганди. Майдондаги биринчи тиббий ёрдамдан кейин уни замбилда олиб чиқиб кетишганди.

Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп ўйиндан кейин берган интервьюсида Салоҳнинг ҳолати бўйича оптимистик фикрлар билдирганди. Бугун ушбу форвард тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади ва унинг жароҳати даражаси маълум бўлади.

Барселонадаги биринчи ўйинда «Ливерпуль» «Барселона»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Жавоб учрашуви 7 май оқшомида Ливерпулда ўтказилади.

Бундан аввалроқ ушбу ўйинда мерсисайдликларнинг яна бир ҳужумчиси Роберто Фирминьо ҳам иштирок этмаслиги маълум бўлганди, каталонияликлар сафида эса франциялик ҳужумчи Усмон Дембеле сафдан чиққан.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика