Ҳайрли кеч, Меҳмон!

Бугун 19-октябр 22:15

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

"Иштон"ини осилтирган йигитлар...

. Қўшилган вақти: 06.05.2019, 16:38
. Кўрилди: . 441


"Иштон"ини осилтирган йигитлар...

“Уят бўлмайдими?” деганча қолаётганлар қанча?

Журналистлар таъбирича, оддий, сийқаси чиққан мавзуларни “чайнаш” бироз ноўнғай. Аммо шунга алоқадор жиҳатлар кўнглингизнинг бир четини “тебратса”, беихтиёр қўлингизга қалам оласиз. Бугун “оммавий маданият” тўғрисида кўп гапирилмоқда; матбуот саҳифаларида кетма-кет мақолалар чоп этилаяпти, телевидениеда кўрсатувлар намойиш қилинди. Унинг онгу шууримизга салбий таъсирининг бисёрлиги ва “гўзаллик” ниқобига ўрангани хусусида ранг-баранг мулоҳазалар билдирилди. Бундан, ёшлар хабардорми? Минг таассуфки, жамиятимизда унинг турли кўринишлари илдиз отган: бодиарт, пирсинг, татуаж... ва ҳоказо. Яқинда бунинг янгичасини учратдим, уни айтишдан олдин бироз ортга чекинамиз.

...Амакимнинг ўғли шаҳарда ўқийди. Жа, олифтанамо йигит! Шунинг учун янгам унга “модачи,” деб лақаб қўйиб олган. Унинг гапида жон бор: бозорда қанақа мода чиқса, энг биринчи харидор бизнинг ука. Баъзан учратиб қолсам, даставвал, ўқиши ҳақида эмас, кийим-кечак фирмалари ва улар чиқараётган маҳсулотлар хусусида сўрайман.

Тунов куни амаким ўғлини койиётгани устидан чиқиб қолдим. Кўчадан ўтиб борарканман, акам ҳам имлаб дарров чақирди.

— Қара, бунинг кийган шимини! — деди у менга Муродни кўрсатиб. — Иштонини ҳўллаб қўйганга ўхшайди-я!
— Нимаси ёмон!? — дерди Мурод айланаркан.

Унинг шими на шалворга ва на трикога ўхшарди: белдан сонгача кенг, оёқ қисми тор! Нима деб номлашга ҳам ақлингиз лол, алламбало, бир буюм. Кулгудан ўзимни зўрға тийдим.
— Бир нарса десанг-чи, бунга! — деди амаким куюниб. — Сен ҳам шаҳарда юрибсан, ахир!

Ярим ҳазил, ярим чин гапирдим.
— Абдуғани ака қизини бермай қўймасин! Тез йўқот, буни!

Амакимнинг фойдасига вазиятни оғдирдим.
— Ўзиям, “женский”ми дейман!

Менинг гапим эру хотинга хуш ёқиб, буни маъқуллашди. Биргаликда бу кийим ўғил болага умуман ярашмаслигини яхшилаб тушунтирдик. Мурод бунинг аёллар кийими эканига ишонди, чоғи. Янгам эса сотувчини койиганча ичкарига кириб кетди.

Эртасига воқеанинг давомини янгамдан эшитдим.
— Лой-пойга киярсан десак, қайчилаб ташлади. Буюмга эмас, матога жоним ачиди! Шунақа матоҳ ишлаб чиқарган фирмага ҳам ҳайронман!

Унга бунинг ажабланарли жойи йўқлигини таъкидлаб, ҳалиги воқеа ёдимга тушди-ю, янгамга сўзлаб бердим.
Уят бўлади.

Дўстим иккимиз бозордан чиққач йўл машиналар билан тирбандлиги боис туннелдан юрдик. Ер ости йўли гавжум, йўлакларда ҳаракат тўхтамасди. Мева-чева сотувчиларининг “Кеп қолинг, оп қолинг!” деган даъвати қулоққа чалинарди. Тўғрига юриб борарканмиз, ёнимизда тўрва орқалаган бобой нари-бери ўн ёшдаги набираси билан олдинда бир йигитни синчковлик билан кузатиб кетаётган экан.

Йигит борган сари юк оғирлигидан ҳар тарафга чайқалар, йўловчиларга урилиб кетиб танбеҳ эшитарди. Шу пайт бобо тўсатдан бақириб юборди.
— Иштонингни кўтар, ота! Тушиб кетса, уят бўлади.

Йигит бироз атрофга аланглагач, хитоб ўзига қаратилганини сездими, дарров бир қўли билан шимини ушлади. Ён-атрофда кулгу кўтарилди. Унинг юзи бир онда лавлагидек қизарди. Аслида, унинг шими пастга тушиб кетмаётган, фақат ташқаридан қараган кишига шундай туюларди. У шимини кўтарганча автобусга чиқиб кўздан йўқолди-ю, бобо набирасига муғомбирона кўз қисиб қўйди. Ҳамроҳим билан шу ҳолатни таҳлил қилган бўлдик.

Ҳей, модангга ўт тушсин!

Олимжон Жумабоев






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика