Ҳайрли тун, Меҳмон!

Бугун 26-июн 01:01

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Нима учун Вальверде "Барселона"дан кетиши керак?

. Қўшилган вақти: 09.05.2019, 05:33
. Кўрилди: . 153


Нима учун Вальверде "Барселона"дан кетиши керак?

"Барселона" ўшанда ЕЧЛ чорак финалида "Рома"га қарши ўйинда ҳам айнан шундай устунликка эга эди. Бу мавсум эса "Ливерпуль". Тўғри, рақиб икки хил, аммо сценарий битта.

Вальверде қўл остида "Барселона" ўзига бўлган ишончни қайтаргандек кўринмоқда, бироқ мана икки мавсумдирки, уларнинг пессимистлиги ўзларига қимматга тушмоқда.

Нима учун бу айнан Вальверде жамоасида бўлмоқда

Ҳа, бунинг учун кўплаб сабаблар бор. "Барселона" Вальверде қўл остида жанглар таклиф қилмоқда. "Барселона"нинг олдинги анъаналаридан воз кечган Вальверде катта ўйинларда ҳимоявий услубдан фойдаланмоқда. Айрим паллаларда Мессининг мўъжизалари жамоани қутқармоқда, баъзида эса...

Ҳа, бу иш беради. Бироқ Месси ҳам хатоқилмас инсон эмас. У ҳам рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланганда, ҳеч нима қила олмайди. "Барселона"да аслида Мессидан бошқа жавоб ҳам йўқ. Мисол учун, кеча "Ливерпуль" тўғри ҳимояланди, Вальверденинг эхтиёткор тактикаси эса иш бермади. Натижада мағлубият...

Иккинчидан, Вальверде ўзгаришларни кеч амалга оширди. Вальверденинг икки йиллик фаолиятини тахлил қилсак, у ўзгаришларга катта эътибор бермайди ва буни пайсалга солаверади, гарчи захирада Малком, Видаль, Дембеле каби футболчилари бўлса ҳам...

Унинг ўзгаришлар қиладиган вақтида эса асосан "Барселона" мағлубиятга учраётган бўлади. Яна кечаги ўйинни мисол қилиб келтирамиз. Ҳисоб 0:3га етганида Малком майдонга тушди. Тўртинчи голдан кейин эса жамоа олдинга ўтишни бошлади.

Ниҳоят, жамоа таркибидаги айланиш ўз маромига етмади. Натижада футболчилар катта ўйинларда ўзларини бироз йўқотиб қўймоқда. Бу мавсумда Пике, Суарес ва Альба каби футболчилар билан ротациялар қилинмади.

Ўтган йили "Рома"даги мағлубиятда футболчиларнинг қаттиқ чарчагани ва ҳар 3 кунда ўйин ўтказаётгани сабаб бўлганди. Вальверде эса бундан хулоса чиқармади.

Нима учун Вальверде кетиши керак?

Оддий гап - у "Барселона"нинг бор кучини намойиш қила олмаяпти. У ўзи даражасида жамоани олиб юрибди ва "Барселона"дан бундан ортиғини кутиб бўлмайди. У Месси сардорлигида бу мавсум янада кучлироқ таркибга эга бўлганди. Аммо ЕЧЛда финалга йўлланма олинмади. Демак, Вальверденинг "Барселона"си бунга қодир эмас.

"Камп Ноу"да пасайиш бор. Бу эса Вальверде кетганидан кейин йўқолади. У кетганидан кейин "Барселона" фалсафаси ҳам ўзгаради. Ва жамоа ЕЧЛда ғолиб бўлиши мумкин...

Миржалол Норматов таржимаси






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика