Ҳайрли тонг, Меҳмон!

Бугун 22-август 08:03

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев «порахўрлик ботқоғига ботган»ликда айбланмоқда

. Қўшилган вақти: 10.05.2019, 22:25
. Кўрилди: . 441


ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев «порахўрлик ботқоғига ботган»ликда айбланмоқда

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлик лавозимларига ўзига содиқ кадрларни қўйиши орқали давлатнинг бутун сиёсий фаолияти устидан назорат ўрнатишга уринган. Бу ҳақда «Xabar.uz»да 4 май куни эълон қилинган мақолада сўз боради.

«У ‘хизмат’нинг аввалги гегемонлик кайфиятини қўмсашда, ҳуқуқий чегарадан чиқиб, коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботганликда айбланмоқда. Президент бу ҳолатда ғалвирни баланд кўтаришга мажбур бўлди ва унга сиёсий ишончсизлик билдирди», — дейилади Эркин Жарчи имзоси билан эълон қилинган материалда.

Қайд этилишича, «собиқ генерал ҳурфикр сайтларни ёпиш, ижтимоий тармоқларга чеклов қўйиш, хориждаги айрим таъсирли ватандошларни сунъий равишда мухолифатга айлантириш орқали Президент олиб бораётган демократик ўзгаришларни аҳолига бузиб кўрсатишга интилган, бу орқали ўзи учун келгусида яхши сиёсий платформа ҳозирлаган».

«Албатта, барча ноқонуний ишларга охирги нуқтани суд ҳокимияти қўяди. Унинг ортида кимлар турган, қандай мақсадлар яширин, ишга кимларни жалб қилган, кимлар хайрихоҳ ва кўмакчи бўлган... барчасига ойдинлик киритилиши шубҳасиз», — дейилади мақолада. Ва бу жараённи муаллиф «Абдуллаев иши» деб таърифлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Абдуллаев 2019 йил 11 февралида Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод қилинган эди. Президент Администрацияси томонидан берилган изоҳга кўра, Абдуллаев «соғлиги ёмонлашгани туфайли (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган) ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган».

Манба: http://zamin.uz






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика