Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 17-ноябр 17:23

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

ДТМ: «Ҳожатхонага кириб, «шпаргалка»лар билан чиқаётган абитуриентлар ҳам учраяпти»

. Қўшилган вақти: 06.08.2019, 08:44
. Кўрилди: . 693


ДТМ: «Ҳожатхонага кириб, «шпаргалка»лар билан чиқаётган абитуриентлар ҳам учраяпти»

5 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов иштирокида тест синовлари тўғрисида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.

Унда айтилишича, кеча, 4 август кунги имтиҳонда қатнашиши белгиланган 71 минг 340 нафар абитуриентдан 2 минг 259 нафари, гуруҳ назоратчиларидан эса 45 нафари тест жараёнларида иштирок этмаган. 17 нафар абитуриент ҳудудга киришда, 32 нафари бинода қоидани бузгани учун синовдан четлаштирилган.

Барно Ражабовнинг таъкидлашича, тақиқланган воситаларни ҳудудга олиб киришга ва имтиҳон вақтида ишлатишга уринаётганлар сони аввалги йилларга нисбатан анча кам. Аммо абитуриентлар томонидан бундай ҳолатларни бажаришга ҳаракат қилаётганлар ҳамон кузатиляпти.

«Ҳожатхонага кириб, қайтаётган пайтда турли «шпаргалка» ва телефонлар билан қўлга тушаётган ёшлар ҳам афсуски бор. Бундай манзараларга ўз вақтида барҳам бериляпти ва ноўрин хатти-ҳаракат қилган абитуриентларга нисбатан далолатномалар тузилиб, улар дарҳол жараёндан четлаштириляпти», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика