Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 15-сентябр 15:33

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Жаҳонгир Отажонов клипини тақиқлагани учун “Ўзбекконцерт”га видеомурожаат йўллади

. Қўшилган вақти: 15.12.2018, 13:07
. Кўрилди: . 639


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига қўшиқ матнини жойлаштириб, шеър Хоразмий қаламига мансуб эканини очиқлади.

Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси клиплар бадиий кенгаши Жаҳонгир Позилжонов ва Дилафрўз Ҳайитметовалар ижро этган “Меҳмоним” дуэти,  Севара Юсупованинг (Севара тахаллуси билан эфирга чиқаётган)  “Узун йўл”, Маҳлиё Омоннинг “Фарғонадан”, Жаҳонгир Отажановнинг “Қадди баланд”, Достон Убайдуллаевнинг “6-хонадон”, Алишер Зокировнинг “Майли, майли” қўшиқларига олинган видеоклиплари муҳокама қилиниб, уларда баъзи жузъий камчиликлар кўзга ташлангани сабабли эфирга бериша тақиқ қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур масалага нисбатан хонанда Жаҳонгир Отажонов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали жавоб билан чиқди.
 
“Яратганнинг қудрати билан бизнинг охирги ёзган ашуламиз оммалашиб кетмоқда. Лекин, “Ўзбекконцерт” бу ашуламизнинг клипини телевидениеда қўйилишини рад этибди. Сабаби нима деб сўрасак, лицензияни бошлиғи Фурқат (Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи Фурқат Шавазов) шундай дедики, шоир баъзи сўзларини тушунмагани учун бу клип рад қилинди. Шеърини сўрашди, олиб бориб бердик. Биз бу ҳақда интернетга пост қўйгандан кейин қандайдир Ражаб Рўзимуҳаммад деган йигитимиз қилган ишларимизни номардликка, туҳмат қилганликка ва шоирнинг устидан кулганликка йўйибди. Ражаббой, биз Яратганнинг бандасимиз ва Яратганнинг бандаси устидан кулмаймиз. Мен ўша шоирни шахсан танимайман, унга адоватим ҳам йўқ, соғ-саломат бўлсин. Фурқатдан сўраб олгин, кейин гапирган протоколинг ҳақида ҳам 5 декабрда гапиргин менга, гап-сўз чиқиб кетгандан кейин 8 декабрда гапирмагин, мард бўлгин. Фурқатдан сўрагин, мард бўлса айтсин, номард бўлса, билмадим”, деган Жаҳонгир Отажонов.
 
Шу кунларда хонанданинг “Қадди баланд” номли қўшиғи ва унга ишланган видеоклип оммалашиб бормоқда. Клип “Миллий” телеканали орқали намойиш этилаётган эди. Орадан кўп ўтмай, эфир юзини кўриб, оммалашиб бўлган ушбу қўшиқ ва унга ишланган видеоклип “Ўзбекконцерт”нинг клиплар бадиий кенгашидан ўтмагани ҳақида расмий хабарнома берилди.
 
Жаҳонгир Отажонов қўшиқ шеърини тушунарсиз деганларга жавобан, ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига қўшиқ матнини жойлаштириб, шеър Хоразмий қаламига мансуб эканини очиқлади. 






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика