Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 15-сентябр 15:02

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Осиё бокс конфедерацияси йилнинг энг яхшиларини эълон қилди: Ўзбекистон тўртта йўналишда ғолиб

. Қўшилган вақти: 15.12.2018, 13:08
. Кўрилди: . 615


Йил давомида катта ҳажмдаги ишни амалга оширган Ўзбекистон бокс федерацияси қитъада энг яхши бўлди.

Осиё бокс конфедерацияси йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилди.  Унга кўра, бир неча ўзбекистонлик спортчилар ўз йўналишида қитъада тенгсиз деб топилди.
 
Энг яхши боксчи номинациясида Исроил Мадримов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда, Осиёнинг энг яхши эркак боксчиси деб эълон қилинди. Яна бир ўзбекистонлик спортчи Иқболжон Холдоров эса бу борада учинчи бўлди.
 
“Осиёда йилнинг энг яхши техник мутахассиси” йўналишида Дилшод Казаков юқори поғонани эгаллади.
 
Ҳакам Александр Ҳамидов ҳам 2018 йилда “Осиёнинг энг яхши ҳаками” унвонини қўлга киритди.
 
Ва албатта йил давомида катта ҳажмдаги ишни амалга оширган Ўзбекистон бокс федерацияси қитъада энг яхши бўлди.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика