Ҳайрли кун, Меҳмон!

Бугун 15-сентябр 15:19

ЖАМИЯТ | ОЛАМ | ШОУ-БИЗНЕС | СПОРТ | ТЕХНОЛОГИЯ | LIFE STYLE

» Бизнинг Телеграм каналимиз
» Шахло Ахмедованинг Телеграми

Facebook бўхтон-у, миш-мишларга қарши янги тизимни ишлаб чиқди

. Қўшилган вақти: 15.12.2018, 13:09
. Кўрилди: . 459


XXI асрда глобал муаммога айланган шахсий хавфсизлик масаласи тизимнинг асосий мақсадидир.

Виртуал дунё қироли деб тан олинган Facebook ижтимоий тармоғи кетма кет содир бўлаётган  муваффақиятсизликлардан сўнг танг ҳолда қолган эди.
 
“Биз шов-шувли бўхтондан иборат постларга қарши янги алгоритм устида иш олиб бормоқдамиз ва уни тез кунда кенг оммага тақдим қиламиз”, деб айтган компания ижрочи директори ва асосчиси Марк Цукерберг.
 
The New Times нашрига кўра, XXI асрда глобал муаммога айланган шахсий хавфсизлик масаласи тизимнинг асосий мақсадидир.
 
“Машхур инсонлар, давлатлар ва шунга ўхшаш омма эътиборини жалб қиладиган жабҳалар ҳақида бўлар бўмас гапларга тез-тез кўзимиз тушади. Бизнинг янги тизим бундай постларни автоматик аниқлайди ва ўчириб ташлайди”, деб Цукерберг ўз нутқини якунлаган.
 
Таъкидланишича, янги тизим берилган маълумотни расмий манба билан солиштириб кўради, агар мос келмаса уни ўчириб   ташлайди.






Манба: Zamin.uz

Тавсия Қиламиз

Copyright © 2019
«7info.UZ»— Ўзбекистон ва Дунё янгиликлари
Хусусий веб-сайт сифатида расман 2019 йил 1-январь куни ўз фаолиятини бошлади.
Яндекс.Метрика